Бош прокуратура: Бузилган кўчмас мулк эгаларининг ярмидан кўпи компенсация олгани йўқ
2020 йилда “снос”лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилди, деб ёзади UzNews нашри..
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийб 443 млрд сўм қарздорлик мавжуд бўлган. Бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган.
Тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд сўми нақд пул, 10,7 миллиард сўми ер бериш, 39,2 млрд сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.
Шу билан бирга, худудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 миллиард сўмлик 196 та қарорнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.
Шарҳлар