Бош прокуратура Covid-19 ни бошқаларга юқтиришда айбланган самарқандлик шифокорга қарши жиноий ишни тўхтатди

Бош прокуратура Covid-19 ни бошқаларга юқтиришда айбланган самарқандлик шифокорга қарши жиноий ишни тўхтатди

Ўзбекистон Бош прокуратураси 34 кишига коронавирус инфекциясини юқтирганликда айбланган касалхона бўлими мудири, самарқандлик  шифокор Х.Д.га нисбатан қўзғатилган жиноий ишни тўхтатди. Бу ҳақда “Фергана” нашри Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда хабар беради.

Коронавирус инфекцияси белгиларига қарамасдан ишлашда давом этган шифокорни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор Самарқанд ИИБ тергов бўлими томонидан қабул қилинганди.

Шифокорга карантин шартларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтмасдан, санитария қонунчилигини қўпол бузган ҳолда, белгиланган тартибда тиббий ёрдамга мурожаат қилмасдан 20-27 апрель кунлари яширин тарзда уйда ўзини-ўзи даволаш айбини қўйишга ҳаракат қилишган. Тергов тахминларига кўра, шифокор изоляцияланмасдан инфекцияни 11 кишига, шу жумладан рафиқасига ва бошқа қариндошларига юқтирган. Бу одамлардан эса яна 23 киши инфекцияни юқтирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ишни асоссиз деб топди ва вазир Алишер Шодмонов ушбу қарорни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш илтимоси билан  Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаатнома юборди. ССВнинг юридик бўлими айбланаётган шифокор “Санитария қонунчилигини ёки эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш” моддасида тавсифланган қасддан қилинган ҳаракатларнинг бирортасини содир этмаганлигини кўрсатди.
 
«Бош прокуратура шу кунларда тиббий ходимларнинг фидокорона фаолиятини юқори баҳолаган ҳолда адолатли қарор қабул қилди», — дея қайд этади ССВ.

Бош саҳифадаги фотосурат: xabar.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.