Бошпанасиз совуқда қолган одамга қандай ёрдам бериш мумкин
Бошпанасиз совуқда қолган одамни кўриб қолдингизми? 71-281-90-32 рақамига қўнғироқ қилинг, дея қайд этади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
«Шу кунларда пойтахтда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса термометр Цельсий бўйича минус учгача, баъзида минус еттига ҳам тушмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар қийналмоқдалар», – дейилади хабарда.
Шу муносабат билан патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари, профилактика инспекторлари уйларнинг ертўлаларидан, теплотрассалардан, кўп қаватли уйлар подъездларидан бошпанасиз одамларни излаш тадбирларини ўтказмоқдалар. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шасхларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган “Меҳр саҳоват” бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИББ ходимлари 24 кишини реабилитация марказига олиб боришди.
Бу ерда одамлар тиббий кўрикдан ўтказилади, уларга кийим-кечак, овқат ва тунаш учун жой тақдим этилади.
Шарҳлар