Бухоро вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси раҳбари пора олаётганда қўлга тушди

Бухоро вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси раҳбари пора олаётганда қўлга тушди

Тегишли ташкилотлар томонидан Бухорода коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирда Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан қўлга тушди дея хабар беради UzNews.
 
2020 йил 07 ноябрь куни тахминан соат 09:20 ларда Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Қ.Р. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Бухоро шаҳридаги “Жамила Жаҳони Лаззат Омад” МЧЖ раҳбари Қ.М.дан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги ҳолати бўйича жорий йилнинг 22 сентябрь куни тузилган далолатнома бўйича жарима тайинламаслик эвазига пул талаб қилиб, таъмагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм нақд пулларни ўзининг хизмат хонасида пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
 
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.