Бухоро вилоятига янги ҳоким белгиланди

Шанба куни ўтказилган вилоят халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Газета.uz нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар беради.

Бундан олдин 2019 йил апрель ойидан бошлаб у “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарувининг раиси сифатида фаолият кўрсатган.

COVID-19 келтириб чиқарган асоратлардан Карим Камолов вафот этганидан сўнг август ойи охирида унинг ўринбосари Фарҳод Умаров Бухоро вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.