Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида бир оиланинг 7 та аъзосида коронавирус аниқланган. Ҳозир туманга кириш-чиқиш ёпилган, дея хабар беради Koronavirusinfo расмий телеграм-канали.
 
Бухоронинг Шофиркон тумани “қизил” зонага киритилди ва 28 майдан бошлаб ёпилди.
 
27 май куни ушбу туманда бир оиланинг 7 нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланган. Дастлабки тест намуналари беморлар билан алоқада бўлган кишилардан ҳам олинган.