Бухорода 1500 нафар ишчи 3 ой давомида маош олмаган
Бухорода уч ой давомида маош олмаган «Buxgazsanoat Qurilish» АЖнинг 1500 га яқин ишчиси жами 9 млрд 300 млн сўм миқдорида иш ҳақи олди. Бу ҳақда Daryo нашри вилоят прокуратурасига таянган ҳолда хабар беради.
Ишчилар Бухоро халқаро аэропортида меҳмонларни расмий қабул қилиш биносини қуришда банд бўлишган. Ушбу объектда ишлар якунланганига қарамасдан, маош ўз вақтида тўланмаган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Buxgazsanoat Qurilish АЖга 2018 йилда ва 2019 йилнинг биринчи чорагида жами 23 млрд сўм қарз бўлганлиги аниқланди.
Улашиш:
Шарҳлар