Бухорода газ-ҳаво аралашмаси портлаши натижасида уч киши жабрланди

Воқеа бугун соат 17:50 да Бухородаги Ислом Каримов кўчасида қурилаётган 8 қаватли уйда содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида газ-ҳаво аралашмаси алангаланган, унинг натижасида уч киши турли тан жароҳатларини олган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа жойида ФВВ ҳудудий бошқармасининг қутқарувчилари ишламоқда.

 
 
Айни пайтда воқеа вилоят маъмурияти, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан текширилмоқда, дея қайд этилади вилоят ҳокимлигининг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.