Бухорода қиймати 4,6 млн долларлик меҳмонхона қурилмоқда
Ислом Каримов кўчасида қурилаётган тўрт юлдузли “Минг бир кеча” меҳмонхонаси 110 та хонага мўлжалланган. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Меҳмонхона қурилиш шу йил январь ойида бошланган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 4,6 млн долларни ташкил қилади.
Меҳмонхонада спа-салон, бассейн, фитнес-зал, йога машғулотлари учун зал, “бухороча” ҳаммом, “Ҳалол” ресторани, умумий ресторан, 70 ва 400 ўринли иккита конференц-зал бўлади.
Қурилишни 2021 йил декабрида якунлаш режалаштирилган.
Бош саҳифадаги фотосурат: “Фергана” АА
Улашиш:
Шарҳлар