Бухорода жамоат транспортининг юриши тўхтатилди, Қашқадарёда эса ундан камроқ фойдаланишга чақиришмоқда
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирлар муносабати билан вилоят ҳудудида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик тўхтатишга кўрсатма берди, бу ҳақда вилоят маъмуриятининг матбуот хизмати хабар беради.
22 мартдан бошлаб Бухорода жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди, бугундан бошлаб эса шаҳар кириш ва чиқиш учун тўлиқ ёпилди.
Бу орада Қашқадарё вилояти жамоат транспорти ҳаракатини 23 мартдан тўхтатишни режалаштирган эди. Аммо бугун вилоят ҳокимлиги ҳозирча вилоятда жамоат транспортига чекловлар жорий этилмаслиги ҳақидаги расмий баёнот билан чиқди.
Шу билан бирга маъмурият аҳолидан автобуслар, микроавтобуслар ва “дамас”лар хизматларидан камроқ фойдаланишга чақирмоқда.
Бошқа саҳифадаги фотосурат: buxoro.uz
Шарҳлар