Бухородаги қаҳвахона карантинга қарамасдан ишлаб турган

Бухородаги қаҳвахона карантинга қарамасдан ишлаб турган

Бухородаги «Ниҳол» қаҳвахонаси карантин режимига қарамасдан фаолият кўрсатган. Унинг эгасига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди, дейилади ИИВ хабарида.
 
Хабарга кўра, 28 май куни соат 22:40 да Бухоро вилояти ИИБ ходимларининг рейди давомида қаҳвахона эгаси Х.А. ҳамда Касби туман фуқаролари Г.О., У.А., Д.Х. ва М.М. карантин қоидаларини бузган ҳолда ушбу қаҳвахонада спиртли ичимликлар ва овқат истеъмол қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан қаҳвахона эгаси ва мижозларга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённомалар тузилган.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: ИИВ

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.