Бухоролик фуқаро поезд остида ҳалок бўлди
5 декабрь куни соат тахминан 4:55 да Бухоро вилоятида юк поезди темир йўлни кесиб ўтаётган 58 ёшли Г.Х.ни босиб кетган. Фуқаро ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беради.
Воқеа “Яккатут” ва “Мурғак” бекатлари орасидаги темир йўл 4012-километрининг биринчи пикетида содир бўлган.
Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ишламоқда, у ҳодиса сабабларини аниқлаши керак.
Улашиш:
Шарҳлар