Bukhara City лойиҳасининг қиймати икки бараварга ошди

Bukhara City мажмуасининг умумий ҳудуди 83 гектарни ташкил қилади, деб ёзади ЎзА. 2019 йил апрель ойида лойиҳа президентга тақдим этилганди, у пайтда қурилиш майдони 46 гектарни ташкил қилганди.

Мажмуа бўйича барча лойиҳаларнинг умумий суммаси $550 млн.ни ташкил қилади, шундай қилиб лойиҳа қиймати ҳам икки бараварга ошган (2019 йилдаги $225 млн.га қарши). Лотлар сони 38 гача кўтарилди (2019 йилдаги 32 тага қарши).
 
Bukhara City қурилиши билан Mustahkam Qurilish Bizness компанияси Туркиялик ҳамкор билан бирга шуғулланади, дейилганди 2019 йилда.

«Firuz & Nora МЧЖга тегишли бўлган 38 сотих майдонда иккита – етти ва тўрт қаватли уй қурилиши бошланган», – дейилади хабарда. 

Шу йил охирига қадар қуриб фойдаланишга топшириладиган муҳташам иншоотлар савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, маъмурий иш юритиш идоралари учун ихтисослаштирилади. Бу иншоотлар лойиҳаси 40 миллиард сўмга молиялаштирилган. Айни кунда бу ерда ўттиздан ортиқ қурувчи меҳнат қилмоқда.
 
Юридик шахслар реестрига кўра, Firuz Nora МЧЖнинг асосий фаолияти – ёғоч, қурилиш материаллари ва сантехника билан улгуржи савдо қилиш. Устав жамғармаси – 522,9 млн сўм. Таъсисчи ва раҳбар – Эргашев Садулло Худойқулович.


 
Бош саҳифадаги скрин: Газета.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.