«Бутун мамлакатга шарманда бўлди»: Самарқанд вилоятида ижтимоий тармоқлар учун ролик олган икки йигит ушланди

Алишер Навоий ҳайкали ёнида ижтимоий тармоқлар учун роликни тасвирга олган икки йигитга жазо тайинланди. Улар олган роликка бошқа видеонинг аудиоёзуви қўйилган, унда қуйидаги сўзларни эшитиш мумкин: «Алиш, қаердасан, каламуш? Алиш! Ярамас, овқат олиб кел, Алиш».

Самарқанд вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик учун Иномжон Пардаев ва видеоролик оператори Лазизбек Холов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига мувофиқ (майда безорилик) 15 сутка маъмурий ҳибсга ҳукм қилинди.


 
Иномжон Пардаев Каттақўрғон туман ИИБга олиб келинган, бу ерда у видеомурожаат ёзиб, унда ўзбек халқидан кечирим сўраган: “Мен катта хатога йўл қўйдим. бугун бутун мамлакатга шарманда бўлдим, сизлардан кечирим сўрайман”.
 
“Ролик тасвирга олинган мобил телефон жиноят қуроли сифатида мусодара қилинди”, -дейди судья.
 
Қайд этиб ўтамиз, судда Иномжон Пардаев соқолсиз ҳозир бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.