Cардоба сув омбори тикланади

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омоборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Насрулло Бобоев «Дарё» нашрига маълум қилган.
 
Унинг сўзларига кўра, қарор асосида жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари давом эттирилиб, лаборатория таҳлиллари, илмий-техник изланишлар давом этмоқда.
 
Сув омборини қайта қуриш бўйича лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра объектда тиклаш ишлари икки босқичда амалга оширилади. Бироқ масъул қурилиш муддатларини айта олмаслигини билдирган.
 
«Сабаби — бу ёпиқ қарор билан белгиланган. Ҳукумат томонидан график қилинган ва масъул ходимлар белгиланган», — дейди Бобоев.
 
Тўғонни тиклаш ишларини икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган.  Қурилиш вазирлигининг вакили тўғон ёрилганидан кейин унинг ён томонларида юзага келган ёриқларни бартараф этиш ва такрор фойдаланишга тушириш режалари ҳақида маълум қилади. Хусусан, тўғоннинг сув босимига чидамлилиги, сув омборининг тўлиш даражаси ва бошқа илмий-техникавий тадқиқотлар натижалари ўрганилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 майда Сардоба сув омборида ўпирилиш юз берганди. Сув тошқини Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктларига ва экинларга жиддий зарар етказиб, бинолар, йўллар, коммуникация тармоқлари бузганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.