CDC Ўзбекистонда дала эпидемиологияси дастурини ишга туширмоқчи

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш марказлари (CDC) Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизматининг 20 нафар эпидемиологини ва Тошкент тиббиёт академиясининг 10 нафар мураббийсини дала эпидемиологиясига ўқитиш бўйича (FETP) беш кунлик дастурни ишга туширди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси хабар беради.
 
FETP – бу соғлиқни сақлаш ходимларининг эпидемиологик тадқиқотларни ўтказиш ва касалликлар авж олишига жавоб реакциясини кўрсатиш қобилиятини оширишга йўналтирилган соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражадаги ходимлари учун хизматлар базасида таълим бериш дастури.
 
Очилиш маросимида нутқ сўзлар экан, Алан Мельцер АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси миссияси рағбарининг ўринбосари шундай деди:

«COVID-19 барча мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, инфекциялар тарқалишининг ўз вақтида олдини олишни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда ҳаётларни сақлаб қолиш мақсадида дала эпидемиологияси салоҳиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича шошилинч зарурат ҳақида эслатади».

CDC Ўзбекистонда ушбу дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати ҳамда Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорлик қилади. Режалаштирилган тренинг ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда уч ойлик таълим модулидан иборат бўлади, у касалликларнинг эпидемиологик назорати соҳасида олдинги сафларда ишлайдиган эпидемиологлар учун муҳим кўникмаларни ривожлантиради.
 
Дастур эътиборни касалликларни аниқлашни яхшилаш, ҳисоботлилик ва жавоб чораларига қаратган ҳолда, маҳаллий даражада касалликларнинг эпидемиологик назоратини яхшилашга қаратилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Covid-19 пандемияси илк бор аниқланган пайтдан бошлаб АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 9 млн доллардан ортиқ миқдорда шошилинч ёрдам, шу жумладан техник ёрдам, лаборатория ва синов ускуналарини ҳамда бутун республика бўйлаб касалхоналарга ўрнатилган 200 та ўпкани сунъий вентиляциялаш ускунасини тақдим этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.