Чимёнда бир томонлама ҳаракат 5 январгача амал қилади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Чимён тоғлари орқали ўтадиган 4Р6 автойўлида 5 январга қадар бир томонлама ҳаракат ташкил қилинди. Бу ҳақда Gazeta.uz Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради. Бу ерда автотранспорт воситаларининг катта оқими муносабати билан кўп километрга чўзилган тиқилинчлар кузатилмоқда.
Бир томонлама ҳаракат Ғазалкентдан чиқиш жойидаги автомобиль ҳалқа йўлидан (“Тошкент-Чорвоқ” 4Р12 йўлининг 61-километри кесишмаси ав “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” 4Р6 йўлининг 57-километри ) Юсуфхонагача (4Р6 йўлининг 87-километри ) амал қилади.
ЙҲХББ ҳайдовчиларни ушбу чекловларга эътиборли муносабатда бўлишга ва йўл-патрул хизмати инспекторларининг кўрсатмаларига амал қилишга чақиради.
Шарҳлар