Чортоқ туман ҳокимлиги 13 млрд сўмга қурилган иссиқхоналарнинг ташландиқ ҳолатга келишига изоҳ берди

Наманганда 13 млрд сўмга қурилган 1000 та иссиқхона ташландиқ аҳволга келган. 2020 йил 26 июлда Ўзбекистон президенти бу иссиқхоналарни кўздан кечирганди, дея хабар беради “Озодлик”. Наманган вилоятининг Чортоқ туман ҳокимлиги “Баланд адир” массивида жойлашган иссиқхоналар ҳолати ҳақида расмий баёнот берди.
 
Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, 1000 та кичик ҳажмдаги иссиқхона ҳақиқатан ҳам 2020 йилда «Golden Nuts Namangan» томорқа агрохизмати МЧЖ иштирокида қурилган. Бунинг учун жами 13,4 миллиард сўм маблағ сарфланган ва унда 1000 та янги иш ўрни яратилиб, «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»да турган фуқаролар ишга жойлаштирилган.
 

Скрин: Озодлик

Хабарда қайд этилишича, келиб-кетувчиларга қулайлик яратиш мақсадида туман марказидан «Баланд адир» массивига бепул автобус қатнови йўлга қўйилган.
 
Маъмурият маълумотларига кўра, иссиқхоналарга помидор экилиб, улар Россия экспорт қилинмоқда. Йил охирига келиб экспорт ҳажмини 5 млн долларгача етказиш режалаштирилган, ҳозир бу рақам 1,5 млн долларни ташкил қилади.
 
Ҳокимликнинг қайд этишича,  31 май ва 2 июнь кунлари бўлиб ўтган кучли шамол оқибатида иссиқхоналарнинг 30—35 фоиз қисмига жиддий зарар етган. Айни пайтда иссиқхоналарни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.