Cotton Campaign: ўзбек пахтасини бойкот қилишни бевор қилишга ҳали эрта

Cotton Campaign: ўзбек пахтасини бойкот қилишни бевор қилишга ҳали эрта

Cotton Campaign ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари коалициясиЎзбекистоннинг мажбурий меҳнатни йўқ қилиш борасидаги муваффақиятларига ва унинг глобал рецессияни эътиборга олиш илтимосига қарамасдан ўзбек пахтасини бойкот қилишни бекор қилишга ҳали жуда эрта эканини билдирди.
 
Ўзбекистон ҳукуматининг ҳисоб-китобларига кўра, 300 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва чакана кийим-кечак сотувчилари томонидан қўллаб-қувватланаётган бойкотнинг тўхташи мамлакатга, ғарб бозорларида пахта ва текстиль сотган ҳолда, қўшимча 1 млрд доллар ишлаб олиш имконини беради.
 
Коалиция бутун дунёда тикувчилик саноатига салбий таъсир кўрсатган коронавирус пандемияси ишлаб чиқариш буюртмалари кескин қисқариши, мавжуд шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмагани ва тикувчилик саноати ишчиларининг ишдан бўшатилишлари билан Ўзбекистонда етказиб бериш бўйича янги шартномаларни тузишга брендлар учун яна бир тўсиққа айланди.
  
Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукуматини эркин ва фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш имкониятини беришга чақирди, бу шаффофлик ва ҳисоботлиликка кўмаклашади ва, ўз навбатида, масъул инвестицияларга йўл очади.
 
«Ишчилар ва фермерларни ҳимоя қилиш учун яратилган ҳар қандай тизим фақат Ўзбекистон ҳукумати нафақат ислоҳотларни ўтказиш, балки уларни амалга ошириш бўйича ўз ролини бажарган тақдирдагина самарали бўлади», — дейди Cotton Campaign ҳаммуассиси ва Масъул етказиб берувчилар тармоғининг вице-президенти.
 
Унинг сўзларига кўра, мажбурий меҳнатни бартараф этиш учун ҳам, брендлар ишонадиган етказиб бериш занжирларини яратиш учун ҳам муҳим.
 
Cotton Campaign ва бир нечта бренд вакиллари март ойи якунида Ўзбекистонга келишни режалаштирганди, аммо бу режаларга коронавирус пандемияси халақит берди.

Шунга қарамасдан, коалиция Ўзбекистон ҳукумати билан конструктив ўзаро алоқаларнинг давом этишига умид қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.