Covid-19 га чалинган беморлар билан алоқада бўлмайдиган шифокорлар учун ҳимоя воситаларини харид қилиш мақсадида Ўзбекистонга 2 млн евро ажратилди
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда COVID-19 га қарши самарали, тезкор ва мувофиқлаштирилган жавоб қайтаришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган лойиҳани амалга оширишга 2 млн евродан ортиқ маблағ ажратди.
Айни пайтда Ўзбекистонда имконли бўлган индивидуал ҳимоя воситалари (ИҲМ)нинг деярли барчаси COVID-19 ҳолатларини аниқлаш, саралаш, тестдан ўтказиш, изоляциялаш ва даволаш учун фойдаланилмоқда. Шу муносабат билан COVID-19 га гумони бор ёки тасдиқланган COVID-19 диагнозига эга беморлар тоифасига кирмайдиган кишилар билан ишлайдиган, масалан, туғруқхоналарда, сил ва ОИВ беморлар учун клиникаларда, стоматологиялар ва поликлиникаларда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимлари ҳимоя воситаларисиз қолмоқда. Шу боис ЖССТ томонидан тавсия этилган индивидуал ҳимоя воситаларини нафақат COVID-19 га чалинган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимлари учун, балки бошқа тиббиёт муассасалари ва хизматларининг ходимлари учун ҳам харид қилиш COVID-19 тарқалиши кўламларини қисқартириш учун муҳим аҳамиятга эга.
– Тиббиёт ходимлари – замонамиз қаҳрамонларидир, биз улар хавфсиз ишлаши учун чоралар кўришимиз керак. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда пандемияга қарши курашишга йўналтирилган қиймати 36 млн евро бўлган Team Europе дастурининг асосий қисми ҳисобланади, – дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ишончли вакили Жасси Нарви.
Лойиҳа келгуси икки йилга мўлжалланган.
Шарҳлар