Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима икки бараварга оширилди
Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори оширилди. 4 декабрдан бошлаб ЖКнинг янги таҳрирдаги 198-моддаси кучга кирди, деб ёзади Газета нашри.
Хусусан, бугундан бошлаб, ёнғинга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида катта миқдорда зарар келтирадиган экологик қоидабузарликлар учун 50 дан 100 БҲМ гача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни ноқонуний равишда кесганлик учун 100 дан 150 гача БҲМ ёки жамоат ишлари учун 240 соатдан 300 соатгача жарима ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки озодликни 1 йилдан 3 йилгача чеклаш, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (илгари жарима миқдори 50 дан 75 БҲМгача, қолганлари ўзгаришсиз) каби жазо қўлланилади.
Экинларга, ўрмонларга, дарахтларга ёки бошқа ўсимликларга қасддан зарар етказиш, йўқ қилганлик учун — 150 дан 200 БҲМ гача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш, ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (илгари жарима миқдори 75 дан 100 БҲМгача, қолганлари ўзгаришсиз) каби жазолар белгиланади.
Ушбу чекловлар атроф-муҳитга 300 дан 500 БҲМ гача бўлган миқдорда зарар етказилганида қўлланилади.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жавобгарликка доир 911-моддасига ҳам ўзгаришлар киритилди.
Шарҳлар