Давлат экология қўмитаси Бухородаги ҳайвонот боғи фаолиятида бузилишлар топмади

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг инспекторлари Бухородаги ҳайвонот боғи билан боғлиқ вазиятни ўрганди. Унинг давомида ҳайвонлар алоҳида катакларда сақланиши ва маҳаллий рацион асосида боқилиши аниқланди, дея хабар беради Давлат экология қўмитаси.
 
Бундан олдин Podrobno.uz нашри ҳайвонлар сақланадиган вольерлар иситилмаслиги, овқат бериладиган идишлар ифлослиги ҳақида ёзганди. Мақола муаллифининг қайд этишича, ҳайвонот боғидаги шерлар 2 га 5 метр катакда сақланишини қайд этганди.


 
Давлат экология қўмитасининг маълумотларига кўра ветаринария хизматлари Бухоро шаҳар ветеринария ва чорвачилик бошқармасининг мутахассислари томонидан кўрсатиб келинган. 

«Ҳайвонот боғида ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва боқиш учун етарли шароитлар яратилган. Суткалик овқатланиш райиони мутахассислар томонидан назорат қилинади, қишга етарлича ем захираси ғамланган».

Ҳайвонот боғи ишчиларига вольерларни тоза сақлаш, ҳайвонларни кундузги рационга мувофиқ боқиш ва ҳайвонларни кўришга келадиган фуқаролар учун шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берилди, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.