Давлат хизмати ҳақидаги қонун лойиҳаси қариндошчиликни истисно қилишни таклиф қилади

Давлат хизмати ҳақидаги қонун лойиҳаси қариндошчиликни истисно қилишни таклиф қилади

Давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ мустақил танлов асосида номзодни давлат лавозимига тайинлаш орқали амалга оширилади, дейилади 6 июнгача муҳокама қилинадиган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида.

Давлат фуқаролик хизматчиси  ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда (ота-оналар, ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бевосита лавозим бўйсунишида бўлган давлат лавозимини эгаллашга ҳақли эмас.

Давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ мустақил танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

 Бунда давлат хизматчиси раҳбардан вазифаларни ва лавозимий ваколатлар ҳажмини аниқ белгилашни талаб қилишга ҳақли.

Ҳужжат билан  давлат органларида давлат хизматчиларининг ахлоқий хатти-ҳаракатлари масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия ташкил қилиш таклиф этилмоқда.

Давлат хизматчилари шахсан ёки ишончли вакиллар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;тижорат ташкилоти бошқаруви органи аъзоси бўлишга; жисмоний ва юридик шахслардан хизмат вазифаларини бажариш ёки давлат фуқаролик хизматчиси мавқеидан фойдаланиб бирор-бир мукофотларни олишга ҳақли эмас.
 
Олий ўқув юртларида давлат гранти асосида таълим олган шахслар, ўқишни тугатгандан сўнг давлат лавозимига тақсимлаш йўли билан тайинланади. Олий ўқув юртида давлат гранти асосида таълим олган шахс давлат фуқаролик хизматига киришни рад этган тақдирда, у давлат гранти асосида таълим олиши учун сарфланган ҳаражатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ, қоплаб бериши лозим

Давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти режасига давлат органи ва ташкилотининг стратегик ва ўртамухим вазифа ҳамда мақсадлари ҳамда давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита кутилаётган натижалари киритилади, дейилади қонун лойиҳасида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.