Давлат хизматига қабул қилишни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда
Энди Ўзбекистонда давлат хизматчиларини ишга ёллашда инсон омили истисно қилинади. Бу ҳақда 14 февраль куни давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг кадрлар департаменти мудири Илҳом Қурбонов халқаро пресс-клубда билдирди, деб ёзади Regnum ахборот агентлиги.
«Одамлар иш излаб қўлларида ҳужжатлар билан давлат органлари бўйлаб бошқа юрмайдилар», — дейди Қурбонов. Унинг сўзларига кўра, давлат хизматига қабул қилиш жараёнини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.
Қурбоновнинг қайд этишича, раҳбарларни танлашда коррупция омили энг жиддий муаммо ҳисобланади. Шу боис электрон ишга қабул қилишни жорий этиш коррупцияни камайтириши керак.
Улашиш:
Шарҳлар