Давлат органларида 5288 та ходим қисқартирилади
3 апрель куни президент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар беради “Газета” нашри.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади. Натижада, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши штат бирликлари қисқартирилган ходимларни ишга жойлаштиришга кўмак кўрсатиши керак.
2021 йил 1 сентябргача ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.
Шарҳлар