Давлат статистика қўмитаси ислоҳ қилинади

Давлат статистика қўмитаси ислоҳ қилинади

СОВАЗ порталига Ўзбекистонда статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича Президент Фармони лойиҳаси жойлаштирилди, дея хабар беради Norma.uz.
 
Жаҳон банки кўмагида ишлаб чиқилган 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида статистикани ривожлантириш миллий стратегиясини ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
 
Давлат статистика қўмитаси базасида барча ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворислик шарти билан Миллий статистика қўмитасини ташкил қилиш режалаштирилган. У мустақил, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига бўйсунмайдиган, бевосита президент ва бош вазирга ҳисобот берадиган ташкилот бўлиши кутилмоқда.

Миллий статистика қўмитаси ва унинг тузилмавий бўлинмалари томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида чоп этилади. Қўмита ушбу вазирликлар ва идораларнинг базаларидан фойдаланади. Статистика органларининг фаолиятига, шу жумладан расмий ҳисоботлар ва кузатувларни тўплаш жараёнларига аралашиш тақиқланади.
 
Миллий статистика қўмитасининг раиси ва унинг тўртта ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари, мамлакат президенти томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.