Давлат улушига эга корхоналар статистикани мажбурий эълон қилиши белгиланиши мумкин
Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги корхоналар ҳақидаги ахборотни ошкор қилиш тизимини такомиллаштириш дўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik нашри агентлик матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
2021 йилдан бошлаб давлат иштирокига эга барча корхоналар ўз расмий веб-сайтларига эга бўлади, унда корхонанинг иқтисодий, молиявий ва бошқа статистика маълумотлари тақдим этилади. Хусусан, давлатнинг устав капиталидаги улуши, йил якунлари бўйича баланс ва молиявий натижалар, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органларининг таркиби шаффоф бўлади.
Мазкур ҳужжат билан корхоналарнинг расмий сайтларида ахборотни бир марта ва нотўлиқ жойлаштирганлик учун ижрочи орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш белгиланди.
Шарҳлар