Депутатлар тонировка қийматини пасайтиришни таклиф қилди
Депутат Дониёр Ғаниевнинг сўзларига кўра, ҳозирда республикада автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 5 БҲМ (1 225 000 сўм) этиб белгиланган. Ҳам орқа, ҳам олд ён ойналар тонировкаси учун эса 50 БҲМ (12 250 000 сўм) нарх сақланиб қолмоқда, деб ёзади Sputnik нашри.
«Демак, яқин орада тонировка масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Автомобил ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасам-да, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан» – дейди депутат.
Ғаниевнинг сўзларига кўра, даставвал ИИВ ушбу сўровга жавоб бермаган. Бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилганидан кейин вазирлик бу лойиҳага ўз таклифларини билдирган.
Шарҳлар