“Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган ер усти метро йўналиши ишга тушди

“Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган ер усти метро йўналиши ишга тушди

 «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга, дея қайд этади президент матбуот хизмати.
 
«Қўйлиқ» бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди. Ерусти ҳалқа метроси лойиҳасининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, бешта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. 

“Дўстлик-2”-“Қўйлиқ” ер усти метро йўналиши лойиҳасини 2021 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилганди, бироқ 2017 йилда президент ушбу йўналишни 2020 йилгача ишга туширишни топширди. Пойтахт ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов мазкур йўналиш 2019 йилда ишга туширилишини қайд этганди. 2018 йил июль ойида президент ушбу йўналишдаги қурилиш ишлари билан танишди, ўшанда унда 8 та бекат бўлиши ва у 2018 йил Наврўзгача фойдаланишга топширилиши кўзда тутилганди. 2018 йилда Шавкат Мирзиёев Тошкентда қурилаётган метрополитен ҳалқа йўналиши бўйлаб велосипед йўлакчасини қуришни ҳам таклиф этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.