ЕИ Ўзбекистонга 36 млн евро ажратиши маълум бўлди
20 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон суҳбатини ўтказди. Унинг якунлари бўйича Еврора Иттифоқи Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 36 млн евро ажратади.
Ўзбекистондаги ЕИ Делегациясининг сиёсат, матбуот ва ахборот бўлими тарқатган хабарга кўра, Европа Иттифоқи мамлакат учун ЖССТнинг тайёрлик ва реакция билдиришни таъминлаш бўйича стратегик режаси доирасида 2,2 млн евро тақдим этади. Шунингдек ЕИ Оролбўйи ҳудуди учун Кўп шерикли траст жамғармасига 5 млн евро миқдоридаги қўйилмани қайта йўналтиради. Жамғарма яқин кунларда Covid-19 оқибатларига қарши курашиш учун таклифлар танловини эълон қилади.
Шунингдек ЕИ қишлоқ хўжалик секторини ривожлантиришни бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида 21 млн евро тўлашни тезлаштирган ҳолда мамлакат иқтисодиётини тиклашни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, 4 млн еврогача бўлган маблағ қишлоқ хўжалик секторидаги инқирознинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларига йўналтирилади.
Шу билан бирга ЕИ Франция ривожланиш агентлиги (ФРА) билан ҳамкорликда касалхона чиқиндилари билан хавфсиз муомала қилишни қўллаб-қувватлаш устида ишламоқда/
Шарҳлар