Экологик ҳуқуқбузарликларни қайд этганлик учун рағбатлантира бошлашади

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликларни қайд этганлик учун фуқаролар пул мукофоти олади. Бу ҳақда Sputnik нашри президент қарорига таянган ҳолда хабар беради.
 
«Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланиш соҳасида қонунбузарликларни акс эттирувчи фото ва видеоматериалларни юборган шахслар пул мукофотига эга бўлади. Ушбу қоида 2021 йил 1 январдан жорий этилади», – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 2021 фил 1 январдан қуйидаги қоидалар амал қилади:
 
✅ аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳит муҳофазаси  ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунбузарликларни акс эттирувчи фотосуратлар ва видеолар Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
✅ қонунбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоларни юборган шахслар қонунбузардан ундирилган жарима суммасининг 15% миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
✅ ҳуқуқбузарлик факти бўйича жўнатилган фото ва видеоматериаллардаги кишиларнинг шахси Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари сўровлари асосида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
✅ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосцуратлар, видеолар ва хабарларни тақдим этган шахслар ҳақидаги ахборот ошкор этилмайди.

Давлат экология қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 2021 йил 1 январга қадар Интернетда аҳолига атроф-муҳит ҳолатининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берадиган махсус ахборот тизимини яратишни таъминлаш топширилди.

Бундан олдин биз дарахт кесишга қўйилган мораторий самарали бўлгани-бўлмагани ҳақида кўкаламзорлаштириш соҳасининг эксперти билан суҳбат қургандик.

Бош саҳифадаги фотосурат: Евгений Скляревский
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.