Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимини тарк этди
2020 йил январь ойидан бошлаб транспорт вазири лавозимида ишлаётган Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишлаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда хабар беради.
Ҳозирча унинг янги иш жойи ҳамда транспорт вазири лавозимига янги номзод ҳақида ҳеч нима маълум қилинмаяпти.
Элёр Ғаниев турли даврларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини бошқарган, Президент Аппарати ижро секторининг мудири ҳамда президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган, шунингдек бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Улашиш:
Шарҳлар