Энди доимий пропискани давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштириш мумкин
28 декабрдаги Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби соддалаштирилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Қарор билан, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар ДХМларга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин. Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Фуқароларни прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ИИБлари томонидан амалга оширилади.
фуқароларни прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишда уй-жой мулкдорлари шахсан иштирок этиши талаб қилинмайди, ҳужжатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилди.
Қарорга кўра, фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматини кўрсатиш тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманларида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республика миқёсида фақат ДХМлар орқали амалга оширилади.
Шарҳлар