Энди электр ҳисоблагични текширганлик учун тўлов олинмайди

Энди электр ҳисоблагични текширганлик учун тўлов олинмайди

Электр ҳисоблагичларни текшириш харажатлари уларни текширган ташкилотлар ҳисобидан қопланади. Бу ҳақда “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.
 
Хусусан, 2020 йил 1 мартдан бошлаб барча электр энергияси истеъмолчиларига электр ҳисоблагичларнинг даврий текширувларини ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тақдим этилади. Ушбу ташкилотларга мурожаат қилганда текширувни ўтказиш харажатлари ушбу ташкилотлар ҳисобидан қопланади.
 
Қарорга кўра, ҳисоблагичларни текшириш ишлари давлат хизматлари марказлари орқали фақат ҳисоблагичларнинг созлиги ёки фойдаланишга яроқли экани, уларнинг метрологик классификацияси борасида низоли масалалар юзага келганидагина амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.