Энди қурилиш назорат қилинади
2020 йил 1 апрелдан бошлаб, объектларнинг хавф-хатар тоифасидан ва уларнинг функционал мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларининг давлат томонидан назорат қилинишининг такомиллаштирилган тартиби жорий этилади.
Хусусан, қурилиш соҳасини назорат қилиш инспекциялари ва ҳудудий инспекциялар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатишлари ва бинолар ҳамда иншоотларнинг сейсмочидамлигига таъсир кўрсатувчи, шунингдек инсон ҳаёти ва саломатлигига таҳдид туғдирувчи конструктив бузилишлар аниқланганида демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилишлари мумкин. Бу ҳақда “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан ошириш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида сўз боради.
2020 йил 1 мартдан бошлаб капитал таъмирлаш объектларининг давлат томонидан назоратини амалга ошириш бўйича талаблар бекор қилинади. Бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бундан мустасно.
Шарҳлар