Энергетика вазирлиги Сурхондарёда қуёш электр станциясини қуриш учун инвестор изламоқда
Энергетика вазирлиги Сурхондарёнинг Шеробод туманида фото электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун малакали хусусий девелопер-инвесторни жалб этишга қаратилган халқаро тендерни эълон қилди.
Лойиҳа “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Фото электр (қуёш) станцияси камида 200 МВт ўзгарувчан ток ишлаб чиқариши кўзда тутилган. Шунингдек кучланиши 220 кВ бўлган янги кичик станция ва узунлиги 52 км бўлган электр узатиш линияси ҳам қурилади.
ОТБ Ўзбекистон ҳукуматига энергетика секторидаги ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашмоқда. Бу борадаги ишлар 2013 йилда Қуёш энергияси институтини чоиш, 2014 йилда қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича йўл харитасини қабул қилиш ва Ўзбекистон қуёш энергетикаси салоҳиятини баҳолаш бўйича қатор тадқиқотларни ишга туширишдан бошланди.
Шарҳлар