Энергетика вазирлиги учта гидро электр станциясини қуришга тендер эълон қилди

Энергетика вазирлиги учта гидро электр станциясини қуришга тендер эълон қилди

Шанба куни Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) лойиҳаси доирасида қиймати 60 млн долларлик учта кичик гидро электр станцияси қурилишига тендер эълон қилинди.
 
Энергетика вазирлиги ОТБга аъзо мамлакатлар Ўзбекистонда мини ва микро-гидро электр станцияларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳада, яъни Оқсув дарёсида қуриладиган электр станциялари қурилишига тендерда қатнашиши мумкинлигини билдирди.
 
Даъвогар охирги 10 йил ичида худди шундай ҳажмдаги ва характердаги шартномаларга эга бўлиши керак, дея қайд этишмоқда вазирликдагилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.