Epsilon ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси Қашқадарё вилоятини газ билан таъминлаш учун углеводород хомашёсини қазиб олишни оширмоқда

Epsilon ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси Қашқадарё вилоятини газ билан таъминлаш учун углеводород хомашёсини қазиб олишни оширмоқда

Epsilon компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда қиш даврида Қашқадарё аҳолисига бутун қазиб чиқариладиган ҳажмни узлуксиз узатиш мақсадларида углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ҳажмини оширмоқда ва ҳудудларнинг газ ўтказиш инфратузилмасини кенгайтирмоқда.

Газ қувурларининг учта линиясини қуриш давом этмоқда:

·         «СП Назарқудуқ-Шўртаннефтгаз» (67 км); 
·         «СП Тандирча-Шўртаннефтгаз» (45 км); 
·         «СП Чигил-Муборак ГҚИЗ» (110 км). 

Қувурни ўтказиш тезлиги суткасига ўртача 4 км ни ташкил қилади. Ишлар туну-кун режимида олиб борилмоқда.

«СП Назарқудуқ-Шўртаннефтгаз» газ қувурини пневмосиновларга тайёрлаш ишлари кетмоқда.

5 декабрь санасига жами:

·         29,4 минг т қувур юкланди;
·         17,4 минг т қувур етиб келди;
·         56,2 км траншея қазилди;
·         йўналишга 67 км қувур пайвандланди;
·         12,8 км қувур ётқизилди.

5 декабрь куни қатламнинг гидравлик узилишидан кейин Қоратепа конидаги иккита қудуқ дебити суткасига 110 минг кубометр газ ва 17 т нефтни ташкил қилди. Қоратепа-12 қудуғининг суткалик дебити 0 дан 50 минг кубометр газга ва 3 т нефтга ошди. Қоратепа-16 қудуғининг суткалик дебити 20 дан 60 минг кубометр газга ва 8 т дан 14 т нефтга ошди.

Ишлар замонавий ускуналарни, илғор усуллар ва технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда. Атроф-муҳитга зарарли таъсирни истисно қилиш учун ишлар якунланганидан кейин туташ ҳудуддаги тупроқ, жумладан реагентларни қўллаган ҳолда, рекультивация қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.