Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Эрон Ислом Республикасининг Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 5 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар беради.
 
«Бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсиявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган», – дейилади хабарда.

Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб турнеси доирасида 5-8 апрель кунлари Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонда ҳам бўлади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.