ЕТТБ Андижонда ҳудудий офисини очди

ЕТТБ Андижонда ҳудудий офисини очди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижон вилоятида ўзининг ҳудудий офисини очди. Бу ҳақда банк пайшанба куни тарқалган ўз коммюникесида хабар беради.

«ЕТТБ 2019 йилда Ўзбекистоннинг хусусий ва давлат секторларида қиймати 576 млн долларлик 13 та лойиҳага инвестиция йўналтирган ҳолда янги рекордга эришди. Бу банкнинг мамлакатдаги бутун фаолият давридаги энг йирик молиялаштириш ҳажми ҳисобланади», – дейилади банк хабарида.
 
Энергетика секторида ЕТТБ Толимаржон электр станциясида энергия ишлаб чиқарувчи қўшимча қувватлар қурилиши учун 213,8 млн евро миқдорида суверен кредит тақдим этди. Инфратузилмага йўналтирилган бошқа муҳим инвестициялар қуйидагиларни ўз ичига олди: Навоийда электр узатиш линиялари қурилиши лойиҳаси (71,5 млн. евро), Қашқадарё вилоятида қув қочириш тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси (53,4 млн. евро) ва Хоразмда сувни қочириш тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси (80,2 млн. евро).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.