Фарғона вилоятида бозлрда журналистнинг ишига тўсқинлик қилган ҳокимлик вакили ишдан бўшатилди

Фарғона вилоятида бозлрда журналистнинг ишига тўсқинлик қилган ҳокимлик вакили ишдан бўшатилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида «Маърифат» газетасининг махсус мухбири Шарифа Мадраҳимованинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, журналистга қўпол муносабатда бўлган ҳокимият вакили Шохжаҳон Мўйдинов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Daryo нашри Фарғона вилояти Учкўприк туман маъмуриятининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
 
Шохжаҳон Мўйдинов давлат идораларида ўрнатилган касб этикаси меъёрларини бузганликда айбланиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист ва туман ҳокимлиги вакили ўртасида келишмовчилик юзага келгани, бунга АОКА масъули муносабат билдиргани ҳамда Бош прокуратура мазкур иш юзасидан ўрганишлар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.