Фарғона вилоятида ёш йигитни дўппослаш бўйича жиноий иш қўзғатилди
Фарғона вилоятида ёш йигитни дўппослашган. Унинг сўзларига кўра, 15 сентябрь куни соат 9:20 да Ш.нинг уйига қўшниси келиб, жабрланувчининг онасини қичқириб чақира бошлаган. Гумондорнинг сўзларига кўра, Ш.нинг онаси уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган. Ш. эса бу маълумотни рад этган.
«Шу пайт онам уй эшигидан чиқиб, бундай демаганини айтди ва шу гапни айтганини исботлашини ундан сўради. Аммо у онамни эшитиб ҳам ўтирмади, мушти билан эшикни зарб билан урди, ойнани синдирди, кейин онамни урди…», – деб ёзади жабрланувчи.
Кейин гумондор Ш. га мушт туширган, Ш.полга йиқилган, эркак ёш йигитнинг жағига урган, кейин машинада кетган. Ш.нинг сўзларига кўра, гумондорнинг онаси ёш йигитга таҳдид қилган экан. Йигит ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг келишини кутмасдан онаси билан Тошкентдан чиқиб кетган.
Anhor.uz нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаси ушбу ҳолат бўйича Бувайда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 19 сентябрь куни ЎзР ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми бўйича (қасддан қилинган ўртача оғирликдаги тан жароҳати) жиноий иш қўзғатилган. мазкур иш бўйича бундан олдин судланган 1993 йилда туғилган Сохибжон М. ҳибсга олинган. Ҳозир унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда, тергов давом этмоқда.
Шарҳлар