Фарғонадаги аттракцион бузилиши туфайли бир аёлнинг нобуд бўлиши ҳолати бўйича текширув ўтказилмоқда
2 январь куни соат тахминан 16:40 да Фарғона шаҳридаги Ал Фарғоний номидаги истироҳат боғида фавқулодда ҳодиса содир бўлди, унинг натижасида аёл киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради. Мазкур ҳодиса юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси терговгача текширув ишларини олиб бормоқда.
Booster Max аттракциони ишлаётган пайтда иншоотнинг чап ён томониданги болтлар билан маҳкамланган қисм бўшашиб, Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли Н.Ю.нинг бошига тушган.
Жабрланган аёл Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказининг Фарғона филиалига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, аёл олган жароҳат ўлимга олиб келган.
Шарҳлар