Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг директори: «Биз ҳатто коронавирусга қарши курашиш учун вакциналар ҳам ишлаб чиқаришимиз мумкин»

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг директори: «Биз ҳатто коронавирусга қарши курашиш учун вакциналар ҳам ишлаб чиқаришимиз мумкин»

Ўзбекистон ҳукумати вакциналар, шу жумладан янги  COVID-19 коронавирусига қарши вакциналар ишлаб чиқариш бўйича ўз ишлаб чиқариш майдончасини яратиш ниятида. Бу ҳақда Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг директори Сардор Кариев билдирди, деб ёзади Sputnik нашри.

«Президент учинчи хавфсизлик даражасига эгаа лабораторияни ташкил қилишни топширди… Биз аҳолимиз учун жуда керакли бўлган вакциналарни, ҳатто коронавирусга қарши курашиш вакцинасини ҳам ишлаб чиқара оламиз», — дейди Кариев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.
 
Кариевнинг айтишича, лабораторияни яратиш мамлакат раҳбарининг биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.
 
Телеканал маълумотларига кўра, лаборатория қиймати 8 млн долларга баҳоланмоқда, вакциналарни оммавий ишлаб чиқаришни ўз ичига олган бутун лойиҳанинг қиймати эса 53 млн долларни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш қувватларини Тошкентдаги Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштириш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.