«Фарзандимни фақат сиз қутқара оласиз» – Саида Мирзиёевага мурожаат
Anhor.uz таҳририятига Нина Умаровадан мурожаат келиб тушди, унинг қизини товар поезди уриб кетган, ҳозир қизча оғир аҳволда ётибди. Боланинг онаси унинг ёрдам ҳақидаги мурожаатига Саида Мирзиёева эътибор қаратишига умид қилмоқда. Қуйида мурожаатнинг ўзини келтирамиз.
Ҳурматли Саида Шавкатовна,
Сиздан мурожаатимга эътибор қаратишни сўрайман, чунки фарзандимни фақат Сиз қутқара оласиз. Қизим 14 ёшда, бир неча кун олдин уни товар поезди уриб кетди. Унинг ўнг томони бошидан оёғигача майдаланган, юраги ва ўпкаси шикастланган. Қизим тўртинчи даражадаги чуқур комада ётибди. Фақат Сиз хориждан шифокорлар ва зарур дори-дармонларни етказиб бера оласиз.
Менинг мутлақо бегуноҳ фарзандим йўл-патрул хизматининг совуққонлиги сабабли жабрланди. Воқеадан кейин ўша куниёқ у ерда ЙПХ пайдо бўлди. Ўша куни 46 та юкланган вагонли товар поезди шаҳар чеккасида катта тезликда кетаётган бўлган, бу линияни ҳар куни мактабга ва поликлиникага бориб-қайтадиган кичкина болалар кесиб ўтади.
Менинг фарзандимни қутқаринг, чунки фақат Сиз буни қила оласиз.
Шарҳлар