Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича янги вакил этиб сайланди

 

Олий Мажлис депутатлари 15 январь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) этиб Феруза Эшматовани сайлади. Бу ҳақда Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар беради.

Бундан олдин у Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритган (1979 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос).

Қайд этиб ўтамиз, омбудсман беш йил муддатга сайланади. Унинг номзоди Ўзбекистон президенти томонидан киритилади. Энди номзодни Сенат тасдиқлаши керак.
 
2015 йил май ойидан бошлаб омбудсман сифатида Улкғбек Муҳаммадиев фаолият кўрсатиб келаётганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.