Фирибгарлик учун қамалган Журналистика ва ОАВни ривожланириш жамғармасининг собиқ раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов колония ва “Сангород”дан мамнун

Фирибгарлик учун қамалган Журналистика ва ОАВни ривожланириш жамғармасининг собиқ раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов колония ва “Сангород”дан мамнун

Фирибгарлик учун қамалган Журналистика ва ОАВни ривожлантириш жамғармасининг собиқ раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов Врем-Вақт газетасида мақола билан чиқди. Ўзбекистон ИИВ нинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ушбу нашрнинг муассиси ҳисобланади.

Мақолада у тергов ва суд жараёнидаги кечинмаларини ёзади. “Қамалиб қолсам бир ойга бормай ўлиб кетсам ­керак, деб ўйлардим”, – деб ёзади Юсупов.

Бироқ колонияга, кейин эса “Сангород” га (маҳбуслар учун 23-сонли ихтисослашган касалхона) тушганидан кейин у ходимларнинг хушмуомалалик билан мурожаат қилишидан, шароит ва унга маҳбус сифатида кўрсатилган эътибордан озгина “шок” ҳолатига тушган. Юсупов ўзининг колониядаги ҳаётини ва ходимларнинг махбусларга бўлган муомаласини ҳайрат билан таърифлайди.

Давлат тилида чоп этилган мақоланинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.
 
Фотосурат: aniq.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.