Fitch Ratings Ўзбекистон рейтингларини ўзгартирмади
Fitch Ratings Ўзбекистоннинг чет эл ва миллий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингларини «BB-» даражасида тасдиқлади. Прогноз — барқарор. Бу ҳақда Spot.uz нашри ёзади.
Агентлик буни товарларнинг диверсификацияланган экспорти, ташқи молиялаштиришдан фойдаланаётгани ва бошқа омиллар мамлакатга коронавирус пандемияси оқибатларига жавоб реакциясини кўрсатишда қайишқоқликни таъминлаётгани билан изоҳлайди.
Шунингдек Fitch, ҳукумат 2017 йилда бошланган ҳамда макроиқтисодий барқарорлик ва ўсиш истиқболларини яхшилаш, иқтисодиётда давлатнинг ролини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар дастурига аввалгидай содиқ деб ҳисоблайди.
Агентликнинг прогнозларига кўра, 2020 йилд иқтисодиётнинг ўсиши 2% ни ташкил қилади, бу 2019 йилдагига (5,6%) қараганда анча паст. Асосий сабаблар – коронавирус пандемиясининг умумий таъсири ва пул ўтказмалари ҳажмларининг камайиши.
Таҳлилчилар 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти кескин ўсишини (6,8%) кутишмоқда. Инвестицион лойиҳаларнинг молиялаштирилиши, инқирозга қарши чоралар, Россия ва Хитой иқтисодиётининг тикланиши ушбу ўсиш учун пойдеворга айланади.
«Ўзбекистоннинг ёш аҳолиси, назоратларни бартараф этишга қаратилган инвестициялар ва ислоҳотларнинг юқори даражаси инқироздан кейинги даврда қулай ўсиш истиқболларини қўллаб туради», — деб ҳисоблайди Fitch.
Агентликнинг фикрича, инфляция юқори даражада қолади ва фақат 2021 йилга келиб 10,5% гача пасаяди.
Шарҳлар