Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Лувр бўйлаб онлайн-экскурсия эълон қилди
Пайшанба 10 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17.30 да санъатшунос-гид Гарри Сафарян билан Лувр бўйлаб виртуал экскурсия ўтказилади. Экскурсия рус тилида бўлади, дея хабар беради Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Гарри Сафарян музей тарихи ва тўпламлари ҳақида батафсил сўз юритади ва юқори ечимдаги видеоматериаллар ва тасвирларни тақдим қилади.
Парижнинг юрагида жойлашган Лувр барча тоифаларда етакчи ҳисобланади: у дунёдаги энг катта музей, экспозициялар жойлашган майдони 72 000 м кв ни ташкил қилади; у одамлар энг кўп ташриф буюрадиган музей – йилига 10 млн дан ортиқ кишини қабул қилади. Бундан ташқари, Луврда санъат асарларининг энг бой тўплами йиғилган бўлиб, улардан фақат 35 000 таси кўргазма залларига қўйилган.
Бутун онлайн-экскурсия давомида музей ва унинг тўпламлари ҳақида кўпроқ билиб олиш учун гидга савол бериш имконияти бўлади.
Ушбу қизиқарли саёҳатга ёзилиш учун @franceaukz профилининг taplink-е га жойлаштирилган “Маданий тадбирларга онлайн ёзилиш” формулярини тўлдиринг. Агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз, унда ҳавола автомат тарзда электрон манзилингизга юборилади.
Шарҳлар