Француз компанияси Тошкентдаги сув таъминотини етти йил ичида ўзгартирмоқчи
Тошкент шаҳар ҳокими SUEZ International компаниясининг Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича бош директори Сирил Куржаре билан келишув имзолади. Ҳокимлик тарқатган маълумотларга кўра, Тошкентдаги сув таъминотини ўзгартириш ҳақидаги келишув 7 март куни имзоланган.
Лойиҳа 7 йилга мўлжалланган. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманкуловнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳанинг умумий бюджети 185,4 млн. еврони ташкил қилади. Шундан 142 млн. евро Европанинг етакчи банклари кредитлари ҳисобидан ўзлаштирилади. Маблағлар шаҳар сув таъминоти ва оқава сув тармоқларини модернизация қилиш ва уларнинг бошқарувини энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга йўналтирилади.
Ҳозирги кунда, Техник топшириқнинг келишилган лойиҳаси унинг техник-иқтисодий асосланиши учун Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.
Шарҳлар